
Англиянинг машҳур “Тоттенхэм” клубига яқинда бош мураббий этиб тайинланган Томас Франк илк баёнотидаёқ мухлисларни хушомадгўй сўзлар билан эмас, реал ҳақиқат билан қаршилади. Унинг таъкидлашича, “шпорлар” мавсум давомида мағлубиятдан халос бўла олмайди, деб ёзди британ ОАВ.
“Тоттенхэмдаги биринчи кунимдаёқ жамоа ходимларига шундай дедим: сизларга аниқ бир нарсани ваъда қиламан — биз мағлубиятсиз мавсумни ўтказмаймиз. Мен ҳалигача бирор жамоани кўрмадимки, барча ўйинларда ютқазмасин”, — деди мураббий.
У ўз сўзларига тарихий мисоллар келтирди. “Арсенал” ҳақида гапирмоқчи бўлди, бироқ ўзини тўхтатди. Шундан сўнг, 1889 йилдаги “Престон Норт Энд” жамоасини тилга олди — Премьер-лига тарихидаги ягона жамоа бўлиб, мавсумни мағлубиятсиз якунлаган. Франк шўхлик билан буни “янги мураббийлар қиладиган биринчи хатолардан бири” дея изоҳлади.
Томас Франкнинг бу гаплари мухлисларда ҳар хил фикр уйғотди. Бир томондан, бу сўзлар орқали мураббий жамоага ёлғон умид уйғотмасликни танлаганини кўришимиз мумкин. Бошқа томондан эса, бу очиқчасига тан олиш — футболчилар ва ходимлардан ҳақиқатга яқин ёндашувни талаб қилаётганидан далолат.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” ўтган мавсум Премьер-лигада 38 учрашувдан 22 тасида мағлуб бўлиб, жадвалда 17-ўринни эгаллади. Бу натижадан сўнг клубда катта ўзгаришлар бошланди ва Томас Франкнинг тайинланиши ҳам айнан шундай фонда юз берди.
Франк ўз иш услуби билан “Брентфорд”да мухлислар ҳурматини қозонган мураббийлардан бири. Энди эса у “Тоттенхэм”дек катта босим остидаги клубда ўзини кўрсатиши керак бўлади. Унинг олдидаги асосий вазифа — жамоани қайта тиклаш, ғалабали руҳни шакллантириш ва мухлисларга ишонч уйғотишдир.
“Тоттенхэм”нинг янги саҳифаси бошланди. Энди барчаси Франкнинг раҳбарлигида қандай натижалар қайд этилишга боғлиқ. Аммо у аллақачон бир нарсани аниқ қилиб айтди — мағлубиятлар бўлади, лекин улардан сабоқ олиш керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар