date

Ўзбекистон дзюдочилари Францияни мағлуб этиб чорак финалга чиқди

Ўзбекистон дзюдочилари Францияни мағлуб этиб чорак финалга чиқди

Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида аралаш жамоавий беллашувлар бошланди. Мусобақанинг дастлабки баҳсларидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси ўз кучини намоён қилди.

1/8 финалда ҳамюртларимиз Франция терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 4:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонишди. Беллашувларда Муҳаммадкарим Носиров (-60 кг), Иномжон Баҳодиров (-81 кг), Умида Ниғматова (+63 кг) ва Алибек Дурдиев (+81 кг) рақибларини мағлуб этиб, жамоамиз умумий зафарини таъминлашди.

Эндиликда чорак финалдаги рақибимиз Қозоғистон терма жамоаси бўлади. Қўшниларимиз илк босқичда мезбон Болгария дзюдочиларини 4:1 ҳисобида ортда қолдириб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, миллий терма жамоамиз мусобақада кучли мақсадлар билан иштирок этмоқда ва ҳар бир баҳсда ғалаба учун майдонга тушмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон дзюдочилари Францияни мағлуб этиб чорак финалга чиқди