date

Европада саралаш баҳслари сенсацияларга бой кечмоқда...

Европада саралаш баҳслари сенсацияларга бой кечмоқда...

Европа қитъасида 2026 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмалари учун саралаш ўйинлари қизғин тарзда ўтмоқда. Турли гуруҳлардаги беллашувлар нафақат кутилган, балки мухлисларни ҳайратга солган натижалар билан ҳам ёдда қолди.

А гуруҳи доирасида Германия ва Шимолий Ирландия тўқнашуви бўлиб ўтди. Кучли таркиб билан майдонга тушган немислар кучли ўйин кўрсатиб, 3:1 ҳисобида устунликни қўлга киритишди. Гнабри, Амири ва Виртцнинг аниқ зарбалари немисларга муҳим ғалабани таъминлади. Ирландлар сафида эса Прайс ягона гол муаллифи бўлди. Шу билан бирга, гуруҳнинг яна бир баҳсида Словакия Люксембургни сўнгги дақиқалардаги зарба билан мағлуб этди.

А гуруҳи. 2-тур
Германия — Шимолий Ирландия 3:1
Голлар: Гнабри (7), Амири (69), Виртц (72) — Прайс (34).
Германия — Бауманн, Антон, Кох, Рюдигер (Та, 82), Раум, Киммих, Гросс (Горетцка, 66), Гнабри (Байер, 61), Виртц, Левелинг, Волтмаде (Амири, 61).
Шимолий Ирландия — Пикок-Фаррел, Ҳюм, Макнейр, Тоал (Макконвил, 88), Брэдли, Гэлбрайт (Маршалл, 76), Чарлз, Маккэнн (Сэвилл, 76), Девенни, Прайс (Макдоннелл, 88), Рид (Чарлес, 70)

Люксембург — Словакия 0:1
Гол: Риго (90).

Е гуруҳи марказий учрашуви эса ҳақиқий сенсацияга айланди. Испания терма жамоаси Туркияни йирик ҳисобда тор-мор этди — 6:0. Йигитлардан Педри иккита, Мерино эса учта гол киритиб, ҳет-трикка эришди. Яна бир голни Торрес йўллади. Бу ғалаба Испаниянинг етакчилик мақомини янада мустаҳкамлади.

Е гуруҳи. 2-тур
Туркия — Испания 0:6
Голлар: Педри (6, 62), Мерино (22, 45+1, 57), Торрес (53).
Туркия — Чақир, Мулдур (Челик, 63), Демирал, Бардакчи, Элмали (Кадиўғли, 63), Чалхонўғли (Кўкчу, 68), Юксак (Ўзжан, 82), Акгун (Айдин, 46), Гулер, Йилдиз, Актуркўғли.
Испания — Симон, Порро, Ле Норман, Ҳейсен, Кукуреля, Мерино, Субименди (Родри, 73), Педри (де Фрутос, 68), Ямал (Мората, 73), Уилямс (Торрес, 44), Ойарсабал (Лопес, 68).

G гуруҳида Полша Финляндияга қарши баҳсда майдонда ҳеч қандай имконият қолдирмади. Левандовски бошчилигидаги поляклар 3:1 ҳисобида зафар қучиб, гуруҳ пешқадами Нидерландияни очколарда қувиб етди.

G гуруҳи. 5-тур
Полша — Финляндия 3:1
Голлар: Кэш (47), Левандовски (45+2), Каминский (55) — Каллман (88).
Полша — Скорупски, Кэш (Вшолек, 47), Висневски, Беднарек, Кивиор, Зелински, Слиш (Капустка, 67), Шиманский, Каминский (Букса, 80), Залевски, Левандовски (Свидерски, 67).

J гуруҳида Белгия ўзини ҳақиқий фаворит сифатида кўрсатди. Қозоғистон устидан йирик — 6:0 ҳисобидаги ғалаба қозонган «қизил иблислар» иккинчи ўринга кўтарилди. Де Брюйне икки бор, Доку икки бор тўп киритса, Раскин ва Мёне ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди.

J гуруҳи. 5-тур
Белгия — Қозоғистон 6:0
Голлар: Де Брюйне (42, 84), Доку (44, 60), Раскин (51), Мёне (87).
Белгия — Куртуа, Кастан, Дебас, Теате, Де Кюйпер (Ванакен, 71), Тилеманс, Раскин (Мёне, 71), Троссар (Фофана, 63), Де Брюйне (Ванҳут, 86), Доку (Салемакерс, 63), де Кетеларе.
Қозоғистон — Сейсен, Касим, Жаксибаев, Алип, Астанов, Оразов (Касабулат, 58), Мужиков (Халматов, 73), Вороговский, Кенжебек (Сатпаев, 46), Самородов (Караман, 81), Омиртаев (Чесноков, 46).

Шу тариқа, саралаш босқичи тобора қизғинлашиб бормоқда. Йўлнинг бу босқичида ҳар бир очконинг қиймати икки каррага ошиб бораётгани яққол кўринади. Ким темпни ушлаб тура олса, стандартларда аниқлик кўрсатса ва охирги дақиқаларгача диққатни йўқотмаса — кейинги мартабада юқорига кўтарилади. Германия, Испания, Польша ва Белгия каби йирик терма жамоалар ўз мақсадлари сари қадам ташлашда давом этмоқда. Мухлисларни эса олдинда яна кўплаб драматик ва курашларга бой учрашувлар кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европада саралаш баҳслари сенсацияларга бой кечмоқда...