Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев 14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳрида Наоя Инўэга қарши жанг қилади, деб Kursiv.uz хабар берди. Salaryleaks маълумотларига кўра, Аҳмадалиев ушбу жанг учун жами $6 млн (тақрибан 75 миллиард сўм) олади.
Жангнинг умумий мукофот жамғармаси $20 млн этиб белгиланган бўлиб, ундан 75% Инўэга, 25% эса Аҳмадалиевга тўғри келади. Япон боксчисига кафолатланган гонорар сифатида $15 млн ажратилган.
Инўэ қўшимча равишда PPV (пуллик трансляция) орқали яна тахминан $4 млн даромад олиши мумкин. Бу натижа унинг спорт карьерасидаги энг юқори умумий даромад бўлади — аввалги рекорди Ю Жун Кимга қарши жангдаги $7 млн эди.
Аҳмадалиев асосий жанг учун $5 млн гонорар олади, шунингдек, трансляциялар ҳисобига яна $1 млн қўшилади. Умумий даромади $6 млн бўлиб, бу унинг боксчи сифатидаги энг йирик гонорари саналади.
Айни пайтгача Аҳмадалиев профессионал рингда 15 жанг ўтказган: уларнинг 14 тасида ғалаба қозонган ва 1 маротаба мағлуб бўлган. Инўэ эса ҳозиргача 30 жангда иштирок этиб, барчасини ютиб келмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!