date

Жек Делла Маддалена: “Мақсадим Ислом Махачевни нокаут қилиш”

Жек Делла Маддалена: “Мақсадим Ислом Махачевни нокаут қилиш”

Австралиялик UFC жангчиси Жек Делла Маддалена россиялик Ислом Махачевга қарши кураш олдидан ўз ниятларини очиқ баён қилди. Унинг фикрича, бу жанг нафақат ўзи учун, балки бутун октагон олами учун катта синов бўлади.

“Ислом — жуда кучли рақиб. Уни дунёдаги энг зўр жангчилардан бири сифатида баҳолайман. Олдимизда беш раундлик оғир чемпионлик жанг турибди. Шу сабабли мен барча жиҳатдан пухта тайёргарлик кўряпман. Ниятим аниқ — Махачевни нокаут орқали мағлуб этиш. Энг мақбул вариант — жангни муддатидан олдин якунлаш. Агар буни амалга оширсам, “Мэдисон Сквер Гарден”даги атмосфера портлайди”, — деди ярим ўрта вазн чемпиони “Submission Radio” YouTube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Жек Делла Маддалена ва Ислом Махачев ўртасидаги кутилган тўқнашув 16 ноябрь куни “UFC 322” турнири доирасида ташкил этилади. Ушбу жанг бутун дунёдаги UFC ихлосмандлари томонидан қизиқиш билан кузатилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жек Делла Маддалена: “Мақсадим Ислом Махачевни нокаут қилиш”