date

Инфантино Каннаварони қутлади: Ўзбекистон футболида янги саҳифа бошланди

Инфантино Каннаварони қутлади: Ўзбекистон футболида янги саҳифа бошланди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Фабио Каннаварони самимий табриклади. У Инстаграм саҳифасида махсус табрик жойлаб, машҳур мутахассисни 2026 йилги жаҳон чемпионати саҳнасига қайтиши билан қутлади.

Инфантино ўз мурожаатида шундай ёзди: “Қадрли Фабио Каннаваро, 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз! 2006 йили Италия билан сардор сифатида кубокни кўтарганингиздан сўнг, йигирма йил ўтиб бу сафар янги мақомда — Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида мундиалда қатнашасиз”.

Эслатиб ўтамиз, Каннаваро футболчи сифатида 2006 йилда дунё чемпионига айланиб, “Олтин тўп” соҳибига ҳам айланган эди. Энди эса у жамоамизни тарихий дебют — ЖЧ-2026 мусобақаларига тайёрлаш миссиясини ўз зиммасига олди.

Ўзбекистон миллий термаси бу йил илк бор мундиалга йўлланма олди. Инфантинонинг қутлови шу зафарнинг аҳамиятини яна бир бор намоён этди — глобал футбол майдонида юртимиз номи янада қатъийроқ янграмоқда.

Каннаваро учун янги босқич, бизнинг учун эса катта умидлар даври бошланди. Мухлислар олдиндаги ўртоқлик учрашувлари ва тайёргарлик жараёнида мураббийнинг ғоялари қандай иш беришини катта қизиқиш билан кутмоқда. Терма жамоамизга омад!

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Инфантино Каннаварони қутлади: Ўзбекистон футболида янги саҳифа бошланди