date

“Реал”да Мбаппе ва Алонсо ўртасида келишмовчилик юзага келди

“Реал”да Мбаппе ва Алонсо ўртасида келишмовчилик юзага келди

“Реал Мадрид”да “Барселона”га қарши кутилган “Эль-Класико” баҳси олдидан ички муҳит жиддий кескинлашгани хабар қилинмоқда. “Don Balon” нашри маълумотларига кўра, жамоа етакчиси Килиан Мбаппе бош мураббий Хаби Алонсога таркиб масаласида шахсан ўз фикрини билдирган.

Манба ёзишича, француз юлдузи ҳужумчи Родригони асосий таркибдан чиқаришни сўраган. Мбаппе фикрича, бразилиялик ҳозирда яхши спорт формасида эмас ва бундай даражадаги ўйинда кутилган даражада самара кўрсата олмайди.

Килиан Родриго ўрнига Винисиус Жуниор ёки ёш Франко Мастантуонони майдонга туширишни таклиф қилган. Қизиғи шундаки, у Винисиус билан муносабатлари анча совуқ эканига қарамасдан, каталонияликлар ҳимояси учун айнан уни хавфлироқ деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, “қироллик клуби”да Мбаппенинг сўзи катта аҳамиятга эга. У бу мавсумда жамоанинг етакчи тўпурари сифатида бир неча муҳим баҳсларда клубни қутқарган. Аммо бош мураббий Хаби Алонсо юлдуз футболчиларнинг шахсий фикрига бўйсунмоқчи эмас — у таркибни фақат тактик режа ва футболчиларнинг жисмоний ҳолатига кўра танлаш ниятида.

Бу ҳолат “Эль-Класико” олдидан жамоа ичида маълум даражада таранг муҳит пайдо бўлишига сабаб бўлди. Айрим манбаларга кўра, баъзи футболчилар Алонсонинг қатъий позициясини қўллаб-қувватламоқда, бошқалар эса Мбаппенинг фикрига яқин туришмоқда.

Шу билан бирга, клуб раҳбарияти вазиятни назорат остида ушлаб турибди ва баҳс олдидан жамоадаги руҳий муҳитни барқарорлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Маълумот учун, “Эль-Класико” 26 октябрь куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади. Бу баҳс нафақат очколар, балки ички бирдамлик учун ҳам муҳим синов бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал”да Мбаппе ва Алонсо ўртасида келишмовчилик юзага келди