date

Фиореттина Тиаго Моттани бош мураббийликка кўзламоқда

Фиореттина Тиаго Моттани бош мураббийликка кўзламоқда
Собиқ "Ювентус" ва "Болоня" бош мураббийи Тиаго Мотта "Фиореттина" клубининг диққат марказига тушди. "Фиореттина" раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Стефано Пиолига ўринбосар қидиришни бошлаб юборган.

Агар Пиоли яқин орадаги ўйинларда жамоанинг натижаларини яхшиламаса, истеъфога чиқарилиши кутилмоқда. Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, Моттадан ташқари, клуб мураббийликка Даниеле де Росси, Паоло Ваноли ва Алессандро Неста номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Жорий мавсум "Фиореттина" А Серия турнир жадвалида сўнгги ўриндан бир поғона юқорида, яъни охиридан биринчи ўринда жойлашган. Жамоа 9 турда атиги 4 очко жамғарган ва ҳали бирор марта ғалаба қозона олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фиореттина Тиаго Моттани бош мураббийликка кўзламоқда