date

Англия терма жамоасида “Арсенал” футболчилари ёрқин ўйин кўрсатди

Англия терма жамоасида “Арсенал” футболчилари ёрқин ўйин кўрсатди
Букаё Сака ва Эберечи Эзенинг голлари Англия терма жамоасига Сербияга қарши ўйинда ғалаба келтирди (2:0). Ушбу ўйин ЖЧ–2026 саралаш босқичининг сўнгги олди турида бўлиб ўтди.

24 ёшли Сака 28-дақиқада ҳисобни очган бўлса, унинг 27 ёшли жамоадоши Эзе 90-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатди. Opta статистикаларига кўра, бу тарихда бешинчи марта “Арсенал” футболчилари Англия терма жамоаси сафида битта ўйинда гол уришга муваффақ бўлишган.

Охирги марта бундай ҳолат 2021 йил ноябрида Сан-Марино билан ўтказилган ўйинда Сака ва Эмил Смит-Роу томонидан қайд этилган эди. Англия терма жамоаси ушбу ғалаба билан АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган ЖЧ–2026га йўлланмани муддатидан олдин қўлга киритди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия терма жамоасида “Арсенал” футболчилари ёрқин ўйин кўрсатди