
Стефано Пиолининг Италия чемпионатига қайтиши кутилаганидек муваффақиятли бўлмади – у "Фиорентина" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Флоренция клубининг собиқ мураббийи Чезаре Пранделли Пиолини ҳимоя қилди.
У юзага келган вазиятда мураббийнинг эмас, балки футболчиларнинг айби кўпроқ эканини таъкидлади. "Мен Пиоли 'Фиорентина' учун тўғри танлов деб ўйлагандим.
Аммо клубда муаммо бор – тегишли тузилма йўқ. Агар сиз мураббийга инвестиция қилган бўлсангиз, унга вақт бериш керак.
Пиоли ягона жавобгар бўлмаслиги керак. Мен футболчиларни кўрмоқдаман, улар талабларни бажаришмаяпти ва ёмон натижалар учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишни исташмаяпти", – деди Пранделли pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.
"Фиорентина" ҳозирда А Серияда охирги ўринни эгаллаб турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.