date

Букаё Сака "Арсенал" билан шартномани узайтиради

Букаё Сака "Арсенал" билан шартномани узайтиради
"Арсенал" клуби футболчиси Букаё Сака Лондонда қолишга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Фабриз Хокинс хабар берди.

Манбаларига кўра, томонлар ҳамкорликни 2030-йилгача давом эттириш борасида келишувга эришган. Айтилишича, Сака барча зарур ҳужжатларни "Арсенал" ҳимоячиси Уильям Салиба билан янги битим имзолангандан сўнг расмийлаштиради.

Букаё Сака — "Арсенал" академияси тарбияланувчиси. Ҳозирги мавсумда 24 ёшли инглиз футболчиси барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 14 учрашувда қатнашиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Нуфузли Трансфермаркт портали футболчининг трансфер қийматини 140 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Букаё Сака "Арсенал" билан шартномани узайтиради