
Брентфорд футбол клуби расмий сайти орқали жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фабио Карвалью бу мавсумда энди майдонга туша олмаслигини маълум қилди. Карвалью олд тизза хочсимон бойламларининг жиддий шикастланишига учраган.
Ташхис қўйилгач, 23 ёшли футболчи жарроҳлик амалиётига тайёргарлик кўра бошлади. Фабио Карвалью 2024 йил ёзида Ливерпул клубидан Брентфорд сафига қўшилган эди.
Жорий мавсумда у жами 9 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Айни дамда Брентфорд Англия Премьер-лигасининг 12-ўрнида жойлашган бўлиб, 11 турдан кейин шундай натижани қайд этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.