
Ёзги трансферлар вақтида "Ливерпул" деярли 500 миллион евро сарфлаган эди. Афтидан, мерсисайдликлар трансфер бозорида харажатларни давом эттиришга тайёр.
Бу мавзуда "қизиллар" бош мураббийи Арне Слот ўз фикрини билдирди. "Қишки трансферларми?
Бу ҳақда савол беришингизни кутмагандим, ахир январгача ҳали жуда кўп ўйинлар бор. Бу ҳозир менинг охирги ўйлаётган нарсам.
Балки бу ҳақда директор Хьюз ўйлаётгандир, лекин мен учун ҳозир бу мавзу эмас. Бизда учта марказий ҳимоячи бор, у ерда Гравенберх ва Эндо ҳам ўйнай олади.
Балки сиз сезмагандирсиз, лекин жамоамизда бошқа позициялар ҳам бор ва улар кўпроқ саволлар туғдиради", – деди Слот матбуот анжуманида. Ҳозирда "Ливерпул" Англия Премьер-лигаси жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.