
Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳозирги мураббий Женнаро Гаттузога жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш учун ўз ёрдам ва тажрибасини таклиф қилди. "Мен терма жамоага ва футболчиларга фақат энг яхши тилакларни тилайман.
Гаттузога ҳам. Агар унга ўз билимларим, тажрибам ёки ёрдамим фойдали бўлса, мен бунга тайёрман.
Биз ҳаммамиз асосий мақсад – жаҳон чемпионатига чиқиш учун қўлимиздан келганча ёрдам беришимиз керак", – деди Спаллетти calcionapoli1926.it нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси тўрт марта жаҳон чемпиони бўлган.
Охирги марта бу 2006 йилда содир бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.