date

Флик Мессининг суратига изоҳ берди


Барселона бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Лионел Месси ҳақида ўз фикрларини билдирди. Яқинда аргентиналик футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Камп Ноу" стадионидан сурат жойлаган эди.

"Мессининг "Камп Ноу"га қайтиб келган суратини кўриб, қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирдингиз? Уни мураббийлик қилишни хоҳлармидингиз?" деган саволга Флик шундай жавоб берди: "Нега йўқ?

У сўнгги ўн йил ичида, эҳтимол ундан ҳам узоқроқ вақт мобайнида энг яхши футболчи ҳисобланади. Мен ҳар доим унинг ўйинини қадрлаганман.

Лекин у 2028 йилгача шартномага эга, мен эса 2027 йилгача. Шунинг учун бу савол менга тегишли эмас", – деди Флик матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ҳафта олдин Лионел Месси "Интер Майами" билан шартномасини узайтирган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Мессининг суратига изоҳ берди