date

Луис Диас Чемпионлар лигасида 3 ўйинга четлатилди


УЕФА "Бавария" футболчиси Луис Диасга нисбатан қарор чиқарди. У Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 4-тури доирасида "ПСЖ"га қарши ўйинда қизил карточка олган эди.

28 ёшли футболчи парижликларнинг ҳимоячиси Ашраф Ҳакимига нисбатан қўпол ўйнагани учун майдонни тарк этди. Марокашлик Ҳакими ҳам жиддий жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмади.

Sky Sport хабарига кўра, УЕФАнинг сўнгги қарорига биноан, Диас Чемпионлар лигасидаги навбатдаги учта ўйиндан четлатилди. Шу боис "Бавария" колумбиялик футболчисиз 26-ноябр куни "Арсенал", 9-декабр куни "Спортинг" ва 21-январ куни "Юнион Сент-Жиллуаз" жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Диас Чемпионлар лигасида 3 ўйинга четлатилди