
Франция чемпионатининг 13-турида "Монако" меҳмонда "Ренн" жамоаси билан тўқнаш келади. Ўйиннинг кутилган бошланғич таркиблари эълон қилинди.
"Ренн" жамоаси: дарвозабон - Самба, ҳимоячилар - Тамари, Брассье, Жаке, Антони Руо, ярим ҳимоячилар - Франковски, Жавуи Сиссе, Ронже, Махди Камара, Метте, ҳужумчи - Лепол. "Монако" жамоаси: дарвозабон - Градецки, ҳимоячилар - Уаттара, Кайо Энрике, Керер, Тезе, ярим ҳимоячилар - Дьятта, Головин, Кулибали, Фати, ҳужумчилар - Биерит, Аклюш.
"Ренн" таркибидаги Секо Фофананинг жароҳати сабаб унинг қатнашиши сўроқ остида. "Монако" таркибида эса Ламинг Камара ва Кристиан Мависса жароҳати сабаб майдонга туша олмайди.
Вандерсон ва Поль Погбанинг ҳолати номаълум, Фоларин Балогун эса дисквалификация сабаб иштирок эта олмайди. Александр Головин Россия терма жамоасининг ноябрдаги икки учрашувида ҳам иштирок этган бўлса-да, иккинчи ўйиндан кейин етарли даражада дам олди.
Шунинг учун унинг бошланғич таркибдан жой олиш эҳтимоли юқори. Аввалги турда "Ренн" "Париж"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Монако" "Ланс"га 1:4 ҳисобида ютқазди.
Турнир жадвалида "Ренн" "Монако"дан атиги икки очко ортда. "Ренн" ва "Монако" ўртасидаги учрашув бугун, 22-ноябрь куни Роазон Парк стадионида Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Ушбу ўйин матнли онлайн трансляциясини ўтказиб юборманг. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.