
Тоттенхэм бош мураббийи Томас Франк шанба куни бўлиб ўтган шимолий Лондон дербисида "Арсенал"га қарши ўйинда 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. "Канонирлар" сафида Эберечи Эзе хет-трик қайд этган бўлса, Леандро Троссар яна бир гол урди.
Тоттенхэмнинг ягона жавоб голи эса Ришарлисон томонидан киритилди. Қизиқарли томони шундаки, "шпорлар" бутун ўйин давомида атиги учта зарба йўллашга эришди.
"Бу жуда оғир кеча бўлди, ўйинимиз муваффақиятсиз ўтди. Бундай натижа учун мухлисларимиздан узр сўрашга мажбурмиз.
"Арсенал" билан тенгма-тенг курашишимиз мумкинлигига ишонган эдим, лекин бу амалга ошмади. Энди вазиятни обдон таҳлил қилиб, нима ўзгартириш кераклигини аниқлашимиз зарур.
Биз етарли даражада агрессив бўлмадик, курашларда ютқаздик. Бу мағлубият учун масъулиятни ўзимга оламан.
Тактик тизим натижа бермайди, агар сиз барча яккакурашларни бой берсангиз. Бу мавсумдаги энг оғриқли мағлубият эди, лекин ундан ҳам ўрганиш керак», – деди Франк BBC билан суҳбатда.
Ҳозирда Тоттенхэм Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.