date

Боруссия клуби рекордни такрорлади


Германия чемпионати, яъни Бундеслиганинг ўн учинчи тури учрашувлари бошланди. Ушбу тур доирасида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби сафарда "Майнц" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол 58-дақиқада Данный да Костанинг ўз дарвозасига тўп йўллаши ортидан киритилди. Шу тариқа, "Боруссия" сафар ўйинларидаги кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Аввалроқ улар "Санкт-Паули"ни 4:0 ва "Хайденхайм"ни 3:0 ҳисобига мағлуб этишган эди. Қизиғи, барча ғалабалар "қуруқ ҳисоб" билан қўлга киритилган.

Ушбу натижа "Боруссия" учун тарихий аҳамиятга эга, чунки клуб бу борадаги ўз рекордини такрорлади. Мазкур натижа аввалига бундан роппа-роса 40 йил олдин, яъни 1985 йилда қайд этилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Боруссия клуби рекордни такрорлади