«Манчестер Юнайтед» кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам «Халл Сити»ни енга олмай, аҳволини янада оғирлаштирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Манчестер Юнайтед» кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам «Халл Сити»ни енга олмай, аҳволини янада оғирлаштирди

  • Спорт
  • 2-02-2017, 09:19
  • 614
  • «Манчестер Юнайтед» кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам «Халл Сити»ни енга олмай, аҳволини янада оғирлаштирди

    Англия Премьер-лигасининг 23-турига келиб Жозе Моуриньо бошчилик қилаётган «Манчестер Юнайтед» клуби футболчилари яна бир бор очко йўқотди. Бу эса клубга дастлабки тўртликда бораётган жамоаларга яқинлашиб олиш имконини бермади, деб ёзади «Дарё» нашри.

    Лиганинг хавфли поғонасида бораётган «Халл Сити»ни қабул қилган «Юнайтед» 0:0 ҳисобига имзо чекди. Ўтган ҳафта «йўлбарслар» ўз уйида «Юнайтед»ни мағлуб этиб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятсиз давом этиб келаётган сериясини якунлаб қўйганди. Энди эса «Халл» «Олд Траффорд»дан 1 очко ишлаб қайтди.