Забарний ва Сафонов ўртасида можаролар йўқ


ПСЖ ҳимоячиси, украиналик Илья Забарний, жамоа дарвозабони, россиялик Матвей Сафонов билан ўйнашга қарши эмаслигини кўрсатди. Бу ҳолат Франция чемпионатининг 15-турида "Ренн" жамоасига қарши учрашувда кузатилди.
Le Parisien нашрига кўра, пойтахт клуби ушбу масалага оид миш-мишлардан норози бўлиб, футболчилар ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини тасдиқлади. Мазкур учрашувда ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике шогирдлари "Ренн"ни 5:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратишди.
Эслатиб ўтамиз, Забарний жорий йилнинг ёзида "Борнмут" жамоасидан ПСЖ сафига қўшилган эди. Сафонов эса ПСЖ сафида 2024-йилнинг ёзидан буён фаолият олиб бормоқда.





























Изоҳлар 0
…