
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дмитрий Булийкин Чемпионлар лигаси доирасида "Атлетико"га қарши ўйинда иштирок этган Матвей Сафоновнинг ҳаракатларини баҳолади. Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.
Булийкиннинг таъкидлашича, россиялик дарвозабон ишончли ўйин кўрсатиб, яна бир бор ўз дарвозасини "қуруқ" сақлай олди. "Матвей яхши ҳаракат қилди, дарвозасини дахлсиз сақлади.
Унга асосий таркибда кўпроқ имкониятлар тилайман. Бу, албатта, мураббийнинг қарорига боғлиқ.
Сафонов кетма-кет икки учрашувда дарвозасини тоза сақлаганини ҳисобга олсак, унга кўпроқ ўйин вақти берилиши керак," – дейди Булийкин "Советский спорт"га берган интервьюсида. Шунингдек, Булийкин Сафоновнинг украиналик ҳимоячи Илья Забарний билан биринчи марта бир жамоада ўйнаганига ҳам тўхталди.
У профессионал футболда энг муҳими жамоа натижаси учун биргаликда ишлаш эканини таъкидлаб, спорт одамларни бирлаштирувчи майдон бўлиб қолиши кераклигини қўшимча қилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.