date

Дунёдаги энг қиммат футболчиларнинг янги рўйхати эълон қилинди


Йил якунига яқин Transfermarkt портали мутахассислари футболчиларнинг бозор баҳосини янгилади. Янгиланишдан аввал дунёнинг энг қиммат футболчиси сифатида "Барселона" аъзоси Ламин Ямал қайд этилган эди.

Унинг трансфер қиймати 200 миллион евро этиб баҳоланган. Ямалнинг нархи ўзгармади, бироқ энди унга икки нафар футболчи тенглашди.

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва "Реал" футболчиси Килиан Мбаппе қиймати 20 миллион еврога ошди ва уларнинг ҳар бири 200 миллион еврога баҳоланди. Дунёнинг энг қиммат футболчилари рўйхатининг кучли бешталигига, шунингдек, Жуд Беллингем (160 миллион евро) ва Винисиус Жуниор (150 миллион евро) киради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дунёдаги энг қиммат футболчиларнинг янги рўйхати эълон қилинди