date

«Гулистон» футбол клуби янги мақсадлар билан фаолият бошламоқда

«Гулистон» футбол клуби янги мақсадлар билан фаолият бошламоқда

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан «Гулистон» профессионал футбол клубини ташкил этиш бўйича ишлар жадал тарзда бошлаб юборилди. Янги лойиҳа ҳудуд футболини янги босқичга олиб чиқиш, ёш истеъдодларни кашф этиш ва рақобатбардош жамоа шакллантиришни мақсад қилган.

Айни пайтда клубнинг бошқарув тизими тўлиқ шакллантирилиб, мураббийлар штаби аниқ белгилаб олинди. Жамоа 16 декабрдан бошлаб ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Бу жараён «Гулистон»нинг олдига қўйилган юксак мақсадлар йўлидаги илк жиддий қадам сифатида баҳоланмоқда.

Клуб президенти лавозимига Ашурматов Ойбек Шодмонқулович тайинланди. Клуб директори сифатида эса ўз вақтида «Машъал» ва «Насаф» жамоалари сафида ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган, Осиё Кубоги соҳиби, тажрибали футболчи Жаҳонгир Жиямуродов фаолият юритади. Уларнинг раҳбарлигида клубни замонавий талаблар асосида ривожлантириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.

Жамоанинг бош мураббийи этиб ЎФА инструктори, билим ва тажрибага эга мутахассис Аббос Эргашев тайинланди. Ҳозирда жамоа таркибини шакллантириш, истиқболли футболчиларни жалб этиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

Клуб раҳбарияти яқин вақт ичида «Гулистон» ҳаётига оид муҳим янгиликлар билан мухлисларни мунтазам равишда хабардор қилиб боришини маълум қилди. Янги ташкил этилаётган «Гулистон» профессионал футбол клуби ҳудуд футболи ривожи йўлида янги умидлар, катта режалар ва юқори мақсадларни ўзида мужассам этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Гулистон» футбол клуби янги мақсадлар билан фаолият бошламоқда