date

«Реал» Алонсо масаласида «Атлетико»гача кутишга қарор қилди


Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ҳозирча лавозимида қолади. Чоршанба куни «қаймоқранглилар» Испания кубогида «Талавера»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Бундан аввал эса Ла Лигада «Алавес» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Cadena SER хабарига кўра, «қироллик» клуби раҳбарияти Алонсога яна бироз вақт бериш ниятида ва уни камида 8-январ куни Испания Суперкубоги ярим финали доирасида «Атлетико»га қарши ўтадиган ўйингача истеъфога чиқармайди.

Манбада таъкидланишича, мураббийнинг кейинги тақдири кўп жиҳатдан Мадрид дербисининг натижасига боғлиқ бўлади. Шунга қарамай, Алонсонинг «матрачилар» билан учрашувгача бўшатилиши ҳам истисно этилмайди: бу фақат жамоа 20-декабр куни «Севилья»га қарши ёки 4-январ куни «Бетис»га қарши баҳсларда мутлақо омадсиз ўйин кўрсатса, рўй бериши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Алонсо масаласида «Атлетико»гача кутишга қарор қилди