
ПСЖ Матвей Сафоновнинг ФИФА Қитъаларо кубоги финалидаги ўйинидан, хусусан, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясидаги иштирокига жуда юқори баҳо берди. Париж клуби россиялик дарвозабоннинг трофейни қўлга киритишдаги ҳал қилувчи ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Клуб матбуот хизмати хабарида Сафонов пенальтилар сериясида ёрқин ўйин намоён этиб, камида тўртта зарбани қайтаргани ва амалда совринни “қизил-кўклар”га “лаганда” тақдим этгани қайд этилди. Сафонов рақиб футболчиларининг кетма-кет тўртта пенальти зарбасини тўхтатди.
Шундан сўнг у жамоа бош мураббийи Луис Энрикенинг қучоғига борди. Аввалроқ Владислав Радимов ва Роман Березовский Сафоновнинг пенальтилар сериясига тайёргарликдаги майда жиҳатлари ва пухта режасини эътироф этишган.
Уларнинг таъкидлашича, серия олдидан ПСЖ дарвозабонлар мураббийидан зарур кўрсатмалар олган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.