date

Мостовой: Сафонов ПСЖда ўйнаб, ҳаётдан завқланмоқда


Собиқ таниқли футболчи Александр Мостовой ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг "Фламенго"га қарши ўйиндаги ҳаракатларини юқори баҳолади. Учрашувдан кейинги пеналтилар сериясида Сафонов бир неча ҳал қилувчи сейвлар амалга ошириб, жамоасига ғалаба ва совринни тақдим этди.

Мостовойнинг айтишича, у дарвозабоннинг ўйинидан катта таассурот олган ва Сафоновнинг ўсиши уни ажаблантирмаган. Собиқ терма жамоа футболчиси Сафонов "Краснодар"да тўп сура бошлаган илк даврлардаёқ унда энг юқори даражадаги футболчи бўлиш салоҳиятини кўрганини таъкидлади.

"Матвей баракалла, жуда ёрқин сейвлар қилди ва шу тариқа клубига совринни олиб берди. Мен унинг "Краснодар"даги фаолиятининг бошидаёқ вақт ўтиб у энг юқори даражадаги футболчига айланишини айтганман.

У жуда катта клубда ўйнаяпти ва у ерда ҳаётдан завқланмоқда", — дея Мостовойнинг сўзларини келтиради RB Sport. Жорий мавсумда 26 ёшли дарвозабон ПСЖ сафида тўрт ўйинда майдонга тушди ва учта гол ўтказиб юборди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мостовой: Сафонов ПСЖда ўйнаб, ҳаётдан завқланмоқда