Геннадий Зюганов Матвей Сафоновнинг ютуғини юксак баҳолади

Россия Федерацияси Коммунистик партияси (КПРФ) раҳбари Геннадий Зюганов дарвозабон Матвей Сафоновнинг муваффақияти ҳақида фикр билдирди. Россия терма жамоаси футболчиси Франциянинг «ПСЖ» клуби билан Қитъалараро кубокни қўлга киритди: финалда у пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарди.
«Ўз вақтида Лев Яшин ўйнаган учрашувларга борардим, унинг машғулотларини ҳам кўрганман. Унинг реакция тезлигидан ҳайратда эдим.
Бежизга у “Олтин тўп”ни олмаган. Яшиннинг шонли анъаналари давомчиси борлиги қувонарли», — дея Зюганов сўзларини «Советский спорт» нашри келтиради.
Сафонов жорий мавсумда 4 та ўйинда майдонга тушди. У жамоадоши Люк Шевалъе жароҳат олганидан кейин илк бор сафга қайтиб, майдонда кўринди.
Икки учрашувда эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг