Кафанов: Сафонов совет дарвозабонлар мактабининг муносиб вориси

Россия терма жамоасида дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббий Виталий Кафанов Матвей Сафоновнинг Қитъаларо кубок финалидаги муваффақиятли ўйини ҳақида фикр билдирди. ПСЖ дарвозабони Бразилиянинг “Фламенго” жамоасига қарши баҳсда пенальтилар сериясида 4 зарбани қайтарди.
Кафанов бу воқеани рамзий деб атади: айнан шу кунда Лев Яшин “Олтин тўп” соҳибига айланганини эслатди. Мураббийнинг таъкидлашича, Сафонов совет ва россиялик дарвозабонлар мактабининг муносиб давомчисидир.
Жорий мавсумда 26 ёшли голкипер клуб сафида 4 учрашувда майдонга тушди. Шулардан 2 ўйинда у дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Transfermarkt портали Сафоновнинг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг