«Барселона» Флик билан йўлни давом эттиришга қарор қилди

1 дақиқа ўқиш170
«Барселона» Флик билан йўлни давом эттиришга қарор қилди

«Барселона» Флик билан йўлни давом эттиришга қарор қилди

Каталониянинг машҳур клуби «Барселона» бош мураббий Ҳанси Флик билан ҳамкорликни узоқроқ давом эттириш ниятида. Diario Sport нашри Bild манбасига таяниб хабар беришича, клуб раҳбарияти 60 ёшли германиялик мутахассисга амалдаги шартномани яна бир мавсумга — 2028 йил ёзигача узайтиришни таклиф этган.

Маълумотларга кўра, «Барселона» раҳбарияти мураббийнинг келажаги масаласи ноаниқ ҳолатда қолишини истамайди. Клуб ичида барқарорликни сақлаш, лойиҳани режали тарзда ривожлантириш ва барча томонлар ўзини эркин ҳис қилиши асосий мақсад сифатида белгиланган. Шу боис шартнома муддатининг олдиндан аниқ белгиланиши муҳим деб ҳисобланмоқда.

Айни пайтда клубнинг спорт директори Деку Флик билан янги келишув устида фаол иш олиб бормоқда. Мураббийнинг агенти Пини Захави эса «Барселона» президенти Жоан Лапорта билан бир қатор муҳим учрашувлар ўтказган. Манбаларга кўра, ушбу музокаралар давомида томонлар янги шартнома шартлари бўйича ўзаро яқин позицияга келган.

Қайд этилишича, шартноманинг фақат бир йилга узайтирилиши клуб ташаббуси эмас. Бу қарор Ҳанси Фликнинг ўзига боғлиқ бўлиб, у ҳозирча узоқ муддатли келишув имзолашни маъқулламаяпти. Немис мутахассиси ҳар мавсум якунида вазиятни баҳолаб, кейинги қадамни аниқлашни афзал кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳанси Флик «Барселона»ни 2024 йилда қабул қилиб олган эди. Қисқа фурсат ичида у жамоа билан катта ютуқларга эришди: Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубокни қўлга киритди. Бу натижалар Фликка клуб раҳбарияти ҳамда мухлислар орасида катта ишонч олиб келди.

Шу боис «Барселона»да Флик билан ҳамкорликни сақлаб қолишга бўлган иштиёқ юқори. Каталония мухлислари эса жамоанинг муваффақиятли йўли яна бир неча мавсум давом этишига умид қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?