date

Нигматуллин Сафонов ютуғини россиялик дарвозабонлар мактаби кучи деб билди


Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Руслан Нигматуллин «ПСЖ» посбони Матвей Сафоновнинг «Фламенго»га қарши ўйиндаги ҳаракатларини юксак баҳолади. Нигматуллин бундай натижанинг ноёблигини таъкидлаб, шундай даражадаги учрашувда кетма-кет тўртта пеналтни қайтариш жаҳон футболида жуда кам учрайдиган ҳодиса эканини айтди.

Унинг фикрича, айнан шундай ўйинлар Россия дарвозабонлик мактабининг халқаро майдондаги нуфузини оширади. «Россия дарвозабонлик мактаби учун хурсанд бўлдим.

Ҳар бир дарвозабон ҳам Сафонов тушган вазиятга тушиб, рекорд ўрнатиш имконига эга бўлавермайди. Матвей руҳдан тушмагани ва ўз устида ишлашда давом этгани жуда яхши.

У «ПСЖ» учун аъло даражадаги активга айланди», — дея Нигматуллиннинг сўзларини келтиради Metaratings.ru. 19-декабр куни Сафонов жароҳат сабаб тахминан бир ой майдонга туша олмаслиги ҳақида хабар тарқалди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нигматуллин Сафонов ютуғини россиялик дарвозабонлар мактаби кучи деб билди