Эржан Токотаев Қирғизистонда 2025 йилнинг энг яхшиси

1 дақиқа ўқиш182
Эржан Токотаев Қирғизистонда 2025 йилнинг энг яхшиси

Бугун, 19 декабрь куни Қирғизистонда 2025 йилнинг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди. Ушбу нуфузли соврин мамлакат миллий терма жамоасининг асосий дарвозабони Эржан Токотаевга насиб этди. 25 ёшли посбон KFU Football Awards маросимида ғолиб сифатида эътироф этилиб, мукофотни тантанали равишда қабул қилиб олди.

Токотаев сўнгги йилларда Қирғизистон футболининг энг барқарор ва ишончли ўйинчиларидан бирига айланиб улгурди. Унинг майдондаги хотиржамлиги, рефлекслари ва ҳал қилувчи сейвлари нафақат терма жамоа, балки клуб даражасида ҳам юқори баҳоланмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Эржан Токотаев Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этувчи «Андижон» клуби дарвозабони ҳисобланади. Якунланган мавсумда у чемпионат доирасида 12 та учрашувда майдонга тушди. Шу ўйинларда фақат бир бор ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган бўлса-да, кўплаб баҳсларда жамоасини қийин вазиятлардан олиб чиққан.

Афсуски, мавсум Токотаев учун оғир тугади. У «Қизилқум»га қарши ўйинда жиддий жароҳат олиб, чемпионат охиригача сафдан чиқиб кетди. Шунга қарамасдан, унинг йил давомидаги меҳнати ва ўйин сифати мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

Қисқаси, Эржан Токотаев учун бу соврин — сабр, меҳнат ва профессионалликнинг натижаси. Жароҳатдан сўнг у янада кучлироқ қайтишига мухлислар шубҳа қилмаяпти.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?