
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов яна бир баёнот билан чиқди. Футболчи Россиядаги мухлисларга мурожаат қилиб, қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорлик билдирди.
Сафонов: «Ҳаммага салом! Сўнгги икки кун ичида жуда кўп хабар олдим. Ёрдамингиз ва қўллаб-қувватловингиз учун катта раҳмат. Айнан шу нарса мени тўхтамасдан, олдинга интилишга ундайди.
Бу байрамни нафақат ПСЖ, балки мамлакатимиз учун ҳам тақдим эта олганимдан жуда хурсандман. Яна бир бор раҳмат, Россия терма жамоаси ўйинларида кўришгунча», деди.
Ушбу видео Россия футбол иттифоқи матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Сафонов Қитъаларaро кубок финалида «Фламенго»га қарши учрашувдан кейинги пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарди ва ПСЖнинг ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Жума куни эса дарвозабон ўйин давомида қўл суяги синиб қолгани маълум бўлди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.