date

Холанд шоу қилди: “Сити” "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Холанд шоу қилди: “Сити” "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Англия Премер-лигасининг 17-туридан ўрин олган баҳсда "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни ишончли ва йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, навбатдаги муҳим уч очкони қўлга киритди.

Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ “шаҳарликлар” юқори суръатда ўйнашга киришди. Бу босим ўз самарасини жуда эрта берди: 5-дақиқада Эрлинг Холанд рақиб ҳимоясидаги бўшлиқдан усталик билан фойдаланиб, ҳисобни очди. Бу гол майдон эгаларининг ўйиндаги устунлигини янада мустаҳкамлади.

Биринчи тайм ўрталарга борган сари “Сити”нинг ҳужумлари янада хавфли тус олди. 38-дақиқада Рейндерс жамоавий комбинацияни аниқ зарба билан якунлаб, ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Танаффусга жамоалар айнан шу ҳисоб билан йўл олди.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин манзараси ўзгармади. “Манчестер Сити” тўпни назорат қилган ҳолда рақибни босим остида ушлаб турди. 69-дақиқада Холанд яна бир бор ўз сўзини айтди — норвегиялик тўпурар дубл қайд этиб, учрашув тақдирини амалда ҳал қилди.

Ушбу беллашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам майдонга тушди. У 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилиб, Премер-лига баҳсида навбатдаги тажрибасини орттирди.

Манчестер Сити — Вест Ҳэм 3:0
Голлар: Ҳоланд (5, 69), Рейндерс (38).
Манчестер Сити — Доннарумма, Нунеш, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Силва (Мукаса, 75), Нико (Ҳусанов, 67), Рейндерс (Люис, 67), Шерки (Савинио, 67), Фоден, Ҳоланд.
Вест Ҳэм — Ареоля, Уокер-Петерс, Килман, Тодибо, Фернандеш (Родригес, 79), Поттс (Уилсон, 79), Магасса, Скарлз (Майерс, 64), Пакета (Соучек, 78), Саммервилл (Мавропанос, 79), Боуэн.
Огоҳлантиришлар: Нико (28), Боуэн (41).

Натижада “шаҳарликлар” очколар сонини 37 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди. Жамоа ҳозирги форма ва ишончли ўйини билан чемпионлик пойгасида асосий даъвогарлардан бири эканини яна бир бор намоён қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Холанд шоу қилди: “Сити” "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди