
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн Бундеслигада «Хайденхайм» устидан йирик ҳисобдаги 4:0 ғалаба ҳақида фикр билдирди. 2025 йилнинг якуний учрашувида мюнхенликларга уч очко Йосип Станишич, Майкл Олисе ва Луис Диаснинг аниқ зарбалари орқали тақдим этилди.
Якуний ҳисобни эса қўшимча дақиқаларда Кейннинг ўзи белгилаб берди. «Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик, тўлиқ устунлик қилдик ва иккита гол урдик.
Танаффусдан кейин кўп имкониятларни бой бердик, аммо «Хайденхайм» ҳам яхши вазиятлар яратди — Йонас Урбиг бир неча ажойиб сейвларни амалга оширди. Биз учрашув тақдирини олдинроқ ҳал қилишимиз мумкин эди, лекин энг асосийси — муҳим ғалабани қўлга киритдик», — дея Кейннинг сўзларини «Газета.Ru» келтирди.
15 турдан сўнг «Бавария» Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва Дортмунднинг «Боруссия»сидан тўққиз очко олдинда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.