Жаҳон чемпионлари Президент совғалари билан тақдирланди

1 дақиқа ўқиш195
Жаҳон чемпионлари Президент совғалари билан тақдирланди

Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида каратэ WKF ҳамда таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда олий марраларни забт этган чемпионлар, совриндорлар ва уларнинг устоз-мураббийлари эътибор марказида бўлди.

Маросим давомида спортчиларга давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғалари ҳамда муносиб пул мукофотлари топширилди. Бу эса мамлакатимизда спортга бўлган юксак эътибор, меҳнат ва ғалабанинг қадри қанчалик баланд эканини яна бир бор намоён этди.

Айниқса, спорт тарихимизда илк бор аёллар ўртасида каратэ WKF бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Гулшан Алимардонова ҳамда ўн йиллик танаффусдан сўнг таэквондо WT бўйича Ўзбекистонга жаҳон чемпионлиги олиб келган Нажмиддин Қосимхожиев алоҳида эътироф этилди. Ушбу икки чемпионга “BYD Song Plus” автомобили ва 15 минг АҚШ долларидан пул мукофоти топширилди.

Шунингдек, жаҳон чемпионатларида кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган спортчилар ҳамда уларни катта ғалабаларга тайёрлаган мураббийлар ҳам эътибордан четда қолмади. Уларга ҳам бир марталик пул мукофотлари тақдим этилди.

Бу каби эътироф ва рағбат спортчилар учун янги зафарлар сари кучли мотивация бўлиб хизмат қилиши, ўзбек спортининг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириши шубҳасиз.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?