date

Илия Топурия охири "ёрилди": Ҳақиқат ёзилмайдиган сарлавҳалар ортида

Илия Топурия охири "ёрилди": Ҳақиқат ёзилмайдиган сарлавҳалар ортида

Енгил вазн тоифасидаги амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия “El Mundo” нашрининг хабарларига муносабат билдириб, собиқ турмуш ўртоғи томонидан уйдаги зўравонлик айблови бўйича Испания судига чақирилганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. У ижтимоий тармоқ орқали оммавий ахборот воситаларининг аниқ бўлмаган ва нотўғри сарлавҳалар билан унинг ҳақида тарқатилган хабарлардан хабардорлигини билдириб, ўз позициясини изоҳлади.

Топуриянинг айтишича, у судга чақирилмаган ва бундай ишлар бўйича қандайдир кўрсатма беришга мажбур бўлмаган. Унинг сўзларига кўра, Испаниядаги оилавий ва маъмурий масала билан боғлиқ бўлган бироқ шахсий ва ҳуқуқий текширишлар ишидаги ҳужжатлар асоссиз ва янгиликлар сарлавҳалари нотўғри тарқатилган.

"Мен шундай йўсинда тарқатилган нотўғри маълумотларга қарши чиқаман ва ҳар доим, агар зарур бўлса, мен ўз йўлим билан оммавий ахборот воситалари сўровларига жавоб бераман", - деди у. Шунингдек, Топурия хабардор этган бўлса, оммавий ахборот воситалари фактларга таянишлари ва уларга асосланган равишда материаллар тарқатишлари кераклигига эътибор қаратган.

"Чақирув қоғози фақат - мен тўрт ойдан бери кўрмаган - қизимнинг Испаниядан ташқарига чиқиши билан боғлиқ оилавий ва маъмурий масалага тегишли холос", - деди у.

Унинг айтишича, ушбу иш, ажрашиш жараёнининг давомида, молиявий талаблар ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли бошланган ва шу сабабли оилавий масалага оид ҳуқуқий муносабатларга алоқадор. Топурия ўз қизини ва ўғлини қайта олиш умиди билан, ҳақиқатнинг тез орада ўз ўрнини топишини айтиб, бу ишда фақат адолат ва ҳақиқатни қўллаб-қувватлашга чақирган.

"Ҳаммаси ажрашганимиздан кейин бир неча ҳафта ўтиб бошланди. Баъзи мутлақо асоссиз молиявий талабларни қабул қилишдан бош тортганимдан сўнг, зўравонликда айбланган ариза берилди - бу билан илгари мени қўрқитишган ва ҳозир бу судда кўриб чиқилмоқдас", - деди Топурия.

Топурия яна шундай дейди: "Мен Худога ва адолатга ишонишда давом этаман. Хақиқат барчасини ифодалаганида, мен ўз фарзандларимни қайтариб олишимга ишонаман. Илтмос, оммавий ахборот воситалари ҳақиқий фактларга асослансин ва хабардор бўлишда аниқ ва ҳақиқий бўлишсин."

Топуриянинг бу баёнотлари оммавий ахборот воситалари ва унинг мухлислари ўртасида катта қизиқиш ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Илия Топурия охири "ёрилди": Ҳақиқат ёзилмайдиган сарлавҳалар ортида