date

Миср қийин ғалаба қозонди: Салоҳ экстра-таймда ҳал қилди (видео)

Миср қийин ғалаба қозонди: Салоҳ экстра-таймда ҳал қилди (видео)

Африка Миллатлар Кубоги-2025 1/8 финалидаги Миср — Бенин қарама-каршилиги ўз интригаси билан мухлисларни охирги сонияларгача ушлаб турди. “Адрар” стадионида ўтган баҳсда “фиръавнлар” осонликча эмас, катта ирода ва тажриба ҳисобига ғалабани илиб кетди ҳамда чорак финал йўлланмасига эга чиқди.

Учрашувнинг асосий қисмида жамоалар бир-бирига қаттиқ босим ўтказди, вазият эса жанговар дурангга айланди. 70-дақиқада Марван Аттия ҳисобни очиб, Мисрни олдинга олиб чиқди. Бенин эса таслим бўлмади: 83-дақиқада Жодел Доссу мувозанатни тиклаб, жамоасига умид қайтарди. Шу ҳолатда ўйин “энди ким биринчи хато қилади?” деган нуқтага келиб қолди.

Бироқ қўшимча таймларда Миср терма жамоаси ўзининг катта турнирлардаги тажрибасини кўрсатди. 97-дақиқада Яссир Иброҳим жамоасини яна олдинга олиб чиқди. Бенин бу зарбадан кейин ҳам курашни тўхтатмади, аммо экстра-таймлар якунида Миср сардори Муҳаммад Салоҳ якуний нуқтани қўйди — 3:1. 120+4-дақиқада киритилган бу гол “фиръавнлар” учун нафақат ғалаба, балки руҳий енгиллик ҳам бўлди.

Шу тариқа, қитъанинг 7 карра чемпиони бўлган Миср чорак финалга йўл олди. Энди Салоҳ бошчилик қилинаётган жамоа Кот-д’Ивуар — Буркина-Фасо жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. Қисқаси, Миср турнирдаги мақсадини очиқ айтди: улар бу сафар ҳам кубок учун охиригача боради.

Африка Миллатлар Кубоги-2025. 1/8 финал
Миср — Бенин 3:1 (қўшимча таймларда)
Голлар: М. Аттия (70), Я. Иброҳим (97), М. Салоҳ (120+4) — Ж. Доссу (83).

Миср: Эл-Шенави, Ҳани, Я. Иброҳим, Рабиа, Ҳамди, Аттия, Фатҳи, Одил, Салоҳ, Мармуш, Трезеге.
Бенин: Данжину, Уору, Вердон, Тижани, Роше, Имуран, Самаду, Тосин, Додо, Олайтан, Мунье.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Миср қийин ғалаба қозонди: Салоҳ экстра-таймда ҳал қилди (видео)