date

Нодирбек Абдусатторов 2025 йилда соврин пулларидан 350 минг доллардан ортиқ даромад олди

Нодирбек Абдусатторов 2025 йилда соврин пулларидан 350 минг доллардан ортиқ даромад олди

2025 йил якунларига кўра, ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров йил давомида қўлга киритилган соврин пуллари миқдори бўйича дунёнинг энг яхши 10 шахматчиси қаторидан жой олди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Рейтингда Нодирбек Абдусатторов 9-ўринни эгаллади. У йил давомида 16 та йирик халқаро турнирда иштирок этиб, жами 361,8 минг доллар соврин пули ишлаб олди. Унинг бир турнирдаги энг катта мукофоти 85 минг долларни ташкил қилди.

10-поғонадан FIDE Жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдаров жой олди. У 11 та халқаро мусобақада қатнашиб, 349,9 минг доллар соврин пули қўлга киритган. Синдаров учун бир турнирдаги энг юқори гонорар 120 минг долларгача етган.

Йиллик рейтингда етакчилик норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсенга насиб этди: у 16 та турнирдан 1,46 миллион доллар ишлаб топиб, 2025 йилда соврин пуллари 1 миллион доллардан ошган ягона шахматчи бўлди. Иккинчи ўринда Фабиано Каруана (889,6 минг доллар), учинчи ўринда эса Левон Аронян (751,9 минг доллар) қайд этилди. Тўртинчи поғонани Ҳикару Накамура 588,9 минг доллар соврин пули билан банд қилди.

Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов сўнгги бор блиц йўналишидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда у Магнус Карлсенга имкониятни бой берганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нодирбек Абдусатторов 2025 йилда соврин пулларидан 350 минг доллардан ортиқ даромад олди