
Чехияда бўлиб ўтаётган хоккей бўйича Жаҳон чемпионатининг биринчи яримфиналида Канада терма жамоаси мусобақа мезбони Чехия термаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб ёзмоқда Kun.uz.
Мусобақанинг гуруҳ босқичида Олимпия чемпионлари мезбонларни 6:2 ҳисобида ютган эди. Канада термаси ушбу чемпионатда ишончли тарзда ғалабаларга эришмоқда ва мусбоқанинг олтин медалларини қўлга киритиш учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда.
Шимолий Америка вакиллари учрашувнинг 9-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди: Кросби оширган шайбадан кейин Холл Чехия дарвозабони Павелецнинг дарвозасига шайба киритди. Канадаликлар ҳужум уюштиришда давом этдилар. Бироқ канадаликларнинг иккинчи шайба киритишларини узоқ кутишга тўғри келди.
Ўйиннинг 30-дақиқасида чехлар иккинчи шайбани ўтказиб юборишди. Мусобақанинг энг яхши тўпурари Спецца Чехия термаси дарвозасининг бурчагига шайба киритди.
Шу тариқа, Канада финалда мусобақанинг бош соврини учун Россия билан 2009 йилдан бери илк марта беллашадиган бўлди. Учрашув 17 май куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
Канада ХоккейЧехия ХоккейЖаҳон ЧемпионатиОлимпия ЧемпионлариМусобақа ҒалабасиФинал Учрашуви Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар