Жикия агенти ҳимоячининг «Антальяспор»даги келажагини очиқлади

«Антальяспор» футболчиси Георгий Жикиянинг агенти Владимир Кузмичёв россиялик ҳимоячининг клубдаги истиқболи юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агентнинг сўзларига кўра, Жикиянинг аҳволи яхши ва клуб мураббийлар штаби унга ишонмоқда. Сўнгги учрашувларда у майдонга тушмагани микрожароҳат билан боғлиқ бўлган, ҳозир эса тикланиб улгурган ва келаси ўйинда сафга қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ матбуотда турк клуби «Спартак»нинг собиқ сардори билан хайрлашишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жикия жорий мавсум Туркия чемпионатида 12 та учрашувда қатнашиб, 2 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Унинг «Антальяспор» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг