date

Роналду «Ал-Наср» ғалабасидан кейин баёнот берди

Роналду «Ал-Наср» ғалабасидан кейин баёнот берди

Саудия Про-лигасининг душанба кунги баҳсида «Ал-Наср» «Ал-Таавун»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда жамоанинг муваффақиятидан мамнун эканини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик ҳужумчи бу сафар гол ура олмаган бўлса-да, натижа муҳимлигини таъкидлади. «Қадам-бақадам. Мақсадимизга тўлиқ эътибор!» — деб ёзди Роналду.

Ушбу уч очко «Ал-Наср»ни Саудия Арабистони чемпионати жадвалида иккинчи ўринга олиб чиқди. Пешқадам «Ал-Ҳилол»дан орадаги фарқ беш очкони ташкил этмоқда.

5 февраль куни Роналду 41 ёшни қарши олади. Унинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ал-Наср» ғалабасидан кейин баёнот берди