Горетска «Барселона»га ўтиш ҳақидаги гапларни рад этди

Горетска «Барселона»га ўтиш ҳақидаги гапларни рад этди
Қисқача

«Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка «Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик билан трансфер масаласида боғлангани ҳақидаги хабарларни рад этди. Аввалроқ футболчи Флик қўл остида «Барселона» сафига қўшилишни истаётгани ҳақида маълумот тарқалган эди. Леон Горецка 2018 йилда «Бохум»дан «Бавария»га эркин агент сифатида келган ва унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Леон Горетска трансфер бўйича бошқа жамоаларга мурожаат қилган-қилмаганига доир саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида футболчи «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка чиқиб, ўз хизматини таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Таъкидланишича, у аввал «Бавария» ҳамда Германия терма жамоасида бирга ишлаган мураббий қўл остида «кўк-анорранглилар» сафига қўшилишни истаган.

«Мен Флик билан “Барселона”га ўтиш масаласида боғланганим ҳақида ёзишганини ўқидим. Бу маълумотни ҳозироқ рад этаман», — деди Горетска DIE ZEIT нашрига берган интервьюсида.

Леон Горетска 2018 йилда «Бохум»дан «Бавария»га эркин агент сифатида келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Мюнхен клуби сафида 28 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар