Испанияда Қуёш тутилиши ортидан 511 киши шифокорга мурожаат қилди

1 дақиқа ўқиш188
Испанияда Қуёш тутилиши ортидан 511 киши шифокорга мурожаат қилди

Испанияда 12 август куни кузатилган тўлиқ Қуёш тутилиши кутилмаган ҳолатларга сабаб бўлди. Ҳодисадан сўнг мамлакат бўйлаб камида 511 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мурожаатларнинг аксарияти енгил кечган. Одамларда бош айланиши, хавотир, енгил жароҳатлар ҳамда кўриш билан боғлиқ шикоятлар қайд этилган.

Энг кўп ҳолат Каталонияда — 115 киши, Мадридда — 101 киши ва Басклар автоном жамиятида — 58 киши кузатилган. Каталонияда 37 нафар одам кўз оғриғидан шикоят қилган, аммо улардан фақат 10 нафари шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган.

Шифокорлар Қуёш тутилиши пайтида одамлар ёруғликнинг пасайиши туфайли кўзга хавф камайган, деб ўйлаб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Аслида эса Қуёшга ҳимоясиз тик қараш кўз тўр пардасига жиддий зарар етказиши мумкин.

Мутахассислар бундай осмон ҳодисаларини кузатишда фақат махсус сертификатланган ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

12 августдаги тутилиш Европа учун ҳам муҳим воқеа бўлди. Гренландия, Исландия, Португалия ва Испаниянинг айрим ҳудудларида Қуёш тўлиқ Ой ортида қолган. Ғарбий Европанинг йирик шаҳарларида эса Қуёш дискининг 85–95 фоизи тўсилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?