Стивен Жеррарднинг Астон Вилладаги муваффақиятсизлик сабаблари ошкор бўлди

2 дақиқа ўқиш174
Стивен Жеррарднинг Астон Вилладаги муваффақиятсизлик сабаблари ошкор бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Стивен Жеррарднинг Астон Вилладаги муваффақияцизлигига жамоага келганидан кейин бир ой ичида уч-тўрт нафар янги футболчининг оғир жароҳат олиши ва кадрлар муаммоси сабаб бўлган.
  • Гери Макаллистернинг айтишича, бу ҳолатлар жамоанинг ўйин тизимини шакллантиришни қийинлаштирган, бироқ ҳар қандай изоҳ баҳона сифатида қабул қилинишидан хавотирланишган.

Стивен Жеррарднинг мураббийлик фаолиятидаги энг оғир даврлардан бири бўлган “Астон Вилла”даги фаолияти нима сабамдан кутилганидек кечмагани маълум бўлди. Шотландиянинг Рейнжерс клубида катта муваффақиятларга эришиб, Премер-лигага келган мураббийлар штаби Бирмингем клубида жиддий тўсиқларга учраганди. Даилй Стар Sport нашрига эксклюзив интервю берган Жеррарднинг собиқ ёрдамчиси Гери Макаллистер ўша даврдаги муаммолар ва жароҳатлар ҳақида илк бор очиқ гапирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Макаллистер ва Жеррардтандемининг Шотландиядаги фаолияти жуда ёрқин ўтган ва улар Селтикнинг мамлакатдаги ҳукмронлигига барҳам беришганди. Шундан сўнг Премер-лигага йўл олган мутахассислар инглиз футболида ҳам худди шундай натижаларни такрорлашни мақсад қилишган эди. Бироқ, Англия чемпионатидаги рақобат ва шиддат кутилганидан ҳам юқори бўлиб чиқди ва кутилган муваффақият тўла намоён бўлмади.

Жароҳатлар ва кадрлар муаммоси

Даилй Стар Sport хабар беришича, жамоа Бирмингемга келибоқ дарҳол жиддий кадрлар муаммосига дуч келган. Жамоага олиб келинган янги футболчилар деярли бир ой ичида оғир жароҳатлар олиб сафдан чиққан. Ушбу омиллар жамоанинг ўйин тизимини шакллантиришда катта қийинчиликлар туғдирган.

Гери Макаллистер бу ҳақида гапираркан, ҳар қандай изоҳ баҳона сифатида қабул қилинишидан чўчиганликларини таъкидлади: «Астон Вилла таркибига қўшилган уч-тўрт нафар янги футболчи келганидан кейин бир ой ичида жароҳат олди. Лекин футбол оламида ҳар қандай сабабни тушунтириш баҳонадек туюлади, шунинг учун биз бу ҳақда кўп гапирмасликни афзал кўрдик», — дейди мураббий.

Хос изчиллик ва кейинги қадамлар

Ажабланарлиси шундаки, Жеррард истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Унаи Эмери келганидан сўнг, испан мутахассиси асосан айнан Стивен даврида шакллантирилган ўзак футболчиларга таяниб жамоани юқори марраларга олиб чиқди. Макаллистер бу ҳолатни шунчаки омадсизлик деб атаб, “Барибир иш ўхшамади, янги мураббий фойдаланган футболчиларнинг асосий қисми асосан Стивен ишлаган ўйинчилар эди”, дея қўшимча қилди.

Хотирлаб ўтамиз, Астон Вилладаги 40 та ўйиндан атиги 13 тасида ғалаба қозонганидан сўнг Жеррард истеъфога чиқарилганди. Клубдаги муваффақиятсизликдан кейин у Саудия Арабистонининг Ал-Эттифақ клубида фаолият бошлаган ва эътиборни ўзгартиришга ҳаракат қилган эди. Бироқ, бу саргузашт ҳам кутилган натижани бермай, 2025 йилнинг январида, шартнома муддати тугашидан 18 ой олдин ўзаро келишувга кўра якунланди.

Ўрта Шарқдаги фаолиятини якунлагач, 46 ёшли мутахассиснинг номи бир қатор нуфузли бўш иш ўринлари, жумладан Рейнжерсга қайтиш ва ҳатто Ливерпулни қисқа муддатга бошқариш эҳтимоли билан боғланди. Ҳозирча мураббийлик фаолиятига бироз танаффус берган Жеррард ўзини телекўрсатувларда синаб кўрмоқда. Унинг ушбу мавсумда ТНТ Sportс каналининг Премер-лига ва Чемпионлар лигаси ўйинлари ёритилишига бошчилик қилиши тасдиқланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?