date

Мбаппе Чемпионлар лигасида Роналдунинг рекордини янгилади

Мбаппе Чемпионлар лигасида Роналдунинг рекордини янгилади

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Бенфика”га қарши учрашувда гол уриб, Чемпионлар лигасида янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз футболчи баҳснинг 30-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа Мбаппенинг жорий Чемпионлар лигаси мавсумидаги голлари сони 12 тага етди ва бу турнирнинг гуруҳ/умумий босқичи учун янги рекорд бўлди. 27 ёшли форвард бу кўрсаткич билан “Реал”нинг собиқ юлдузи Криштиану Роналдуни ортда қолдирди: португалиялик 2015/16 йилги мавсум гуруҳ босқичида 11 марта гол урган эди. Ўша кампанияда Роналду жами 16 та гол билан “қироллик клуби”га совринни қўлга киритишда катта ҳисса қўшган.

Қайд этиш жоиз, Мбаппе 12 та голга етиш учун атиги етти ўйин ўтказди. Роналду эса 11 та голни олти учрашувда урган — ўша пайтда гуруҳ босқичи атиги олти турдан иборат эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе Чемпионлар лигасида Роналдунинг рекордини янгилади