date

Аргентиналик «Килмес» стадионни қайта қуриш учун мухлислардан ёрдам сўради

Аргентиналик «Килмес» стадионни қайта қуриш учун мухлислардан ёрдам сўради

Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган “Килмес” 1887 йилда ташкил топган ва йиллар давомида катта мухлислар армиясини тўплаган. Аммо ҳозир жамоа оғир даврни бошдан кечирмоқда ва қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш ғояси билан мухлисларга мурожаат қилди. Бироқ бу сафар гап одатдаги хайрия пули йиғиш ҳақида эмас: ишқибозларга стадионга келиб, анъанавий тарзда жисмонан меҳнат қилиб, реконструкция ишлари бўйича вазифаларни бажариш таклиф этилди.

Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, “Килмес” мухлислари чақириққа ижобий жавоб бериб, клубга амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентиналик «Килмес» стадионни қайта қуриш учун мухлислардан ёрдам сўради