date

«Ан-Наср» Роналду талабларидан иккитасини бажарди

«Ан-Наср» Роналду талабларидан иккитасини бажарди

Криштиану Роналду норозилик ҳаракатини якунламоқда. Кутилмоқдаки, португалиялик юлдуз дам олиш кунлари Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши учрашувда майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

A Bola хабарига кўра, Роналду босими фонида «Ан-Наср» раҳбарияти икки муҳим талабни бажариб берди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни ёпди. Шунингдек, Роналдуга яқин спорт йўналишидаги шахслар — Жозе Семеду ва Симао Континьо — аввалги ваколатларини қайта тиклади. Олдинроқ бу икки функционер қишки трансфер кампаниясида ҳал қилувчи роль ўйнай олмаганди.

Ҳозирда «Ан-Наср» Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» Роналду талабларидан иккитасини бажарди