Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» клуби Осиё Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди

Осиё Чемпионлар лигасида сешанба куни Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» жамоаси Япония вакили «Матидa Зелвия»га қарши майдонга тушди. Леонид Слуцкий бошқарувидаги клуб 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда хитойликлар ўйин бошидаёқ гол ўтказиб юборди, якунда эса яна бир бор дарвозаси ишғол қилинди. «Матидa Зелвия» сафида Юки Сома дубл муаллифига айланди.
Бу натижадан сўнг «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Умумий босқичнинг етти туридан кейин Слуцкий жамоаси атиги 4 очко тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, Леонид Слуцкий «Шанхай Шенхуа»ни 2023 йил охирида қабул қилиб олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг