АПЛ гигантлари Диоманде учун «Бавария» билан рақобатлашади

«РБ Лейпциг»нинг 19 ёшли вингери Ян Диоманде ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда. Инсайдер Фабритсио Романо маълумотига кўра, иқтидорли футболчи учун курашда «Бавария» ва Англия Премьер-лигасининг бир неча гранд клублари тўқнаш келади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳозирча «Лейпциг» ёш юлдуз учун аниқ нарх белгилаб улгурмаган, бироқ футболчига қизиқиш жуда юқори экани қайд этилмоқда. Мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани эса ивуарлик вингернинг салоҳиятини юқори баҳолайди.
Transfermarkt Диоманденинг бозор қийматини 45 млн еврога баҳолаган. Шунга қарамай, аввалроқ тарқалган миш-мишларга ишонилса, «қизил буқалар» уни 100 млн евро атрофида сотишни талаб қилиши ҳам мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг